Оқмўла вилоят болалар шифохонасида шифокорлар 39 та магнит шарни ютиб юборган тўрт ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2 январь куни бола Зеренда қишлоғидан қориндаги кучли оғриқлар ва такрорий қусиш шикоятлари билан зудлик билан болалар шифохонасига олиб келинган, кейинроқ унинг аҳволи ёмонлашган.
“Рентген текшируви боланинг ичакларида кўплаб бегона жисмлар борлигини кўрсатди”, деди шифохона ходими.
Болалар жарроҳи Салимжон Жакуповнинг айтишича, операция деярли беш соат давом этган.
“Боланинг ичакларида 39 та магнит шар бўлган, улар йўғон ва ингичка ичакларни шикастлаб, тешилиш ва peritoнитни келтириб чиқарган, ёт жисмларни олиб ташлаш ва оқибатларини бартараф этиш жиддий зарар етказиш хавфи туфайли мураккаблашган”, деди шифокор.
Шифокорларнинг профессионаллиги ва ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Шифокорлар, шунингдек, ота-оналарни болалари қандай нарсалар билан ўйнаётганини кузатишга ва ўйинчоқларнинг хавфсизлигини текширишга чақирди.
Изоҳ (0)