Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ош маркази ва дўкон ёниб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 10 декабрь куни соат 03:49 да Тошкент вилояти ФВБга Қибрай тумани, “Ғафур Ғулом” МФЙ, Алишер Навоий кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида (ош маркази) ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва соат 05:50 тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбар ходимлари етиб борган.
Изоҳ (0)