• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда оилаларни камбағалликдан чиқаришга нуронийлар жалб этилади

    “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга  фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага олти ойга бириктирилади. “Маҳалла еттилиги” оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашда фаол нуронийларга яқиндан ёрдам беради. 

    Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

    • хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
    • оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш, шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
    • пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
    • кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

    Фаол нуронийларнинг тавсиясига мувофиқ камбағал оила фарзандларининг таълим олишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш харажатлари “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    Ҳар бир маҳаллада “Нуронийлар ва она-оналар кенгаши” ташкил қилиш орқали маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминланади. Нуронийлар муаммоли ва боқимандалик кайфиятига тушиб қолган оилалар билан ҳам ишлаши лозим. 

    Фаол нуронийлар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 млн 155 минг сўм)нинг 50 фоизи — 577 500 сўм миқдорида рағбатлантириб борилади.

    Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2025 йил учун давлат бюджети параметрларида 504 миллиард сўм маблағ ажратилади. Кейинги йилларда ҳам зарур маблағлар ажратиб борилади.

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш

    Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан 2024 йилнинг сентябрида ўтказган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланишини, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётганини айтганди. Дастур шу йилнинг ўзида 500 минг, 2025 йилда яна 1 миллион кишини камбағалликдан чиқаришга қаратилган.

    24 сентябрь куни “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилиши белгиланди.

    Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан 11 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди”, деб айтганди.

    Шу боис келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади. Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида келгуси йили бюджетдан 500 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда давлат раҳбари 19 ноябрь куни Сенатнинг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлисида эълон қилган.

    27.11.2024, 14:39   Изоҳ (0)   3571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси маълум қилинди 

    31.01.2024, 17:03

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади

    11.09.2024, 17:23

    “Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди” — Шавкат Мирзиёев

    11.09.2024, 17:44

    Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди

    23.09.2024, 16:24

    Камбағалликни қисқартириш бўйича президентнинг янги фармони қабул қилинди 

    24.09.2024, 09:55

    Ўзбекистонда камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли қабул қилинади

    24.09.2024, 11:35

    Ўзбекистонда энг оғир аҳволдаги мингта маҳалла инфратузилмаси яхшиланади

    24.09.2024, 11:45

    Тошкент вилоятида қанча камбағал оила борлиги маълум қилинди

    12.10.2024, 08:55

    “Иш тўғри ташкил қилинса, бу туманда камбағаллик бўлиши мумкин эмас” — президент Тошкент туманида бўлди

    14.10.2024, 13:54

    “Яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оилалар қолишининг ўзи уят” — президент

    15.10.2024, 17:36

    Ўзбекистонда фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади

    05.11.2024, 18:03

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш учун бюджетдан 500 млрд сўм йўналтирилади

    19.11.2024, 15:25

    Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда

    20.11.2024, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:13

    UFC президенти Оқ уйда ўтадиган мусобақада қайси спортчилар жанг қилиши мумкинлигини очиқлади

    Спорт | 15 август, 16:08

    “Бу Ўзбекистонсиз амалга ошмаган бўларди”. Германия фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:06

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.