• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш режалаштирилмоқда 

    Ўзбекистонда маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуришни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 26 ноябрдаги йиғилишида бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида сайлов кампанияси даврида партиялар илгари сурган ва халқ қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф, албатта, кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини қайд этганди. Жумладан, “Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси кўпчиликнинг кўнглидаги гап бўлгани айтилган.

    Шундан келиб чиқиб, “Адолат” СДП ва Экологик партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзолари томонидан ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатасига киритилди.

    Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштиришни, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш (енгил турдаги объектлар бундан мустасно) ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтиришни тақиқлаш назарда тутилмоқда. Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

    Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан Ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиляпти. “Ботаника боғлари” ва уларнинг ерларини ҳам бегоналаштириш, уларнинг ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтириш тақиқланмоқда.

    Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг билдиришича, Ўзбекистонда ушбу масалага жиддий ёндашилаётгани бежиз эмас. Депутатларнинг бу борадаги ўрганишларидан маълум бўлишича, сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбон ва дарахтзорлар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кенгайиб бораётгани кўп йиллик дарахтларнинг кесилишига, атроф муҳит ифлосланишига, оқибатда аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётганди.

    Истироҳат боғлари ерларини маҳаллий ҳокимият захирасига олиш ва кейинчалик бегоналаштириш амалиёти кенгайиб бораётгани натижада эса янгидан қайта-қайта кадастр ҳужжатини тузиш орқали боғлар ҳудуди қисқариб кетаётгани ҳам ачинарли ҳолат.

    Қолаверса, бугунги кунда маданий ҳордиқ масканлари ва улар ҳудудларининг ҳуқуқий ҳимояси етарли даражада мустаҳкамланмаган. Ҳордиқ масканлари ва улар жойлашган ерларни хусусийлаштириш, бундай объектлар ҳудудида бино-иншоот қурилишини тақиқловчи қатъий нормалар мавжуд эмас эди.

    Ташаббускор депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси маданий ҳордиқ масканлари ва бошқа яшил зоналарни муҳофаза қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш баробарида маданий ҳордиқ масканлари ва уларнинг ҳудудларини сақлаб қолиш, экология ва атроф муҳитни яхшиланишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.

    26.11.2024, 11:55   Изоҳ (0)   3013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #дарахтзорлар#хиёбонлар#истироҳат боғлари#«Ботаника боғи»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Дўстлик боғи 49 йилга чет эллик инвесторга топширилгани айтилди

    10.02.2021, 23:11

    Қаршидаги истироҳат боғида дарахтларни кесган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари огоҳлантиришга қарамай, яна дарахт кесгани аниқланди

    25.03.2021, 08:44

    «Пул меники, хоҳлаганимча қилавераман ё сизнинг чўнтагингиздан ишлатяпманми?» — Яккасаройда дарахткушлик давом этмоқда, экофаол блогерга тажовуз қилинди

    12.08.2022, 10:06

    Тошкентда Астрономия парки ўрнида 6 гектарли боғ қуриш таклиф қилинмоқда

    18.10.2022, 12:29

    “Бир сантиметр ҳам қурувчиларга ўтиб кетмайди”. “Дўстлик” боғидаги қурилиш ишлари тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирилди

    06.06.2023, 09:33

    Жамоатчилик эътирозидан сўнг, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайдиган бўлди

    07.10.2023, 15:43

    Президент партиялар сайловда илгари сурган таклифлар амалга оширилишини айтди

    18.11.2024, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.