• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    “Насосларни қудуқдан чиқариб, кўздан кечириш имкони бўлмаган”. Қашқадарё прокуратураси “Дарё”даги мақолага муносабат билдирди

    “Дарё”да “Прокурорнинг айтганини қилмагани учун шу тарзда жазоланяпти. Қамаши прокурори тадбиркорга адолатсизлик қилаётгани ростми?” сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Унда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти жамоатчиликка эълон қилган ахборотларининг бирида Қамаши туманидаги “П.С.” фермер хўжалиги раҳбари С.П. хўжаликнинг электр сув насосларини тижорат мақсадида тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, катта миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани, аммо фермернинг акаси асл вазият бошқалигини айтгани қайд этилганди. Қашқадарё прокуратураси мазкур мақолага муносабат билдирди. 

    “Қамаши тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан ўтказилган рейд тадбирларида МЧЖ раҳбари С.П. жамиятга қарашли ер майдонида жойлашган артезиан қудуқда мавжуд бўлган икки дона қуввати 4,4 кВт/с бўлган насосларни электр энергиясидан фойдаланиш бўйича шартнома тузмасдан ноқонуний улаб фойдаланаётгани аниқланган. Бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази вилоят бўлимининг хулосасига кўра, жамият томонидан туман электр тармоқлари корхонасига 170 миллион сўм миқдорда зарар етказилгани маълум бўлган.

    Ушбу ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида етказилган зарар қопланмагани сабабли жамият раҳбари С.П.га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Иш ҳужжатларига кўра жорий йил 8 сентябрь куни масъуллар фермер фойдаланиб келаётган артезиан қудуқлардаги сув насосларини кўздан кечириш учун борганида С.П. ва оила аъзолари насос қудуқдан чиқарилиб текширилса носоз ҳолатга келиб қолишини айтган ва бунга қаршилик қилган. Шу сабабли насосларни қудуқдан чиқариб кўздан кечириш имкони бўлмаган ва бу ҳақда баённома тузилган.

    Сўнгра соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йил 18 октябрь куни жамиятга қарашли ер майдонида жойлашган артезиан қудуқлардаги сув насослар очиб кўрилганида, уларнинг қуввати 1,1 кВт/с дан жами 2 та насоснинг умумий қуввати 2,2 кВт/с экани аниқланган ҳамда мутахассислар жамият томонидан туман электр тармоқлари корхонасига келтирилган зарар 90 миллион сўм эканини маълум қилган. Бироқ мазкур жамиятга қарашли 31,9 гектар ер майдонининг 2,7 гектар қисмида 2024 йилда қишлоқ хўжалик экинлари экилгани вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармасининг маълумотномасида эса қуввати 1,1 кВт/с бўлган сув насоси ўртача 5,6 сотих ер майдонини суғориш учун етиши кўрсатилган.

    Қайд қилинган артезиан қудуқлардаги сув насосларининг умумий қуввати 2,2 кВт/с бўлгани ҳақидаги важлар ва бу асосда тўпланган далиллар мутахассисларнинг хулосалари ҳамда дастлаб айбланувчи томонидан насосларни кўздан кечиришга қаршилик кўрсатилгани сабабли ишнинг ҳақиқий ҳолатларига номувофиқ ва асоссиз деб топилиб, тергов органининг 30 октябрдаги қарори билан рад қилинган. “П.С.А.” МЧЖ 2022 йилда ташкил этилган бўлиб муқаддам “С.И.” фермер хўжалигига қарашли бўлган 31,9 гектар ер майдонлари туман ҳокимлиги билан 2023 йилда тузилган шартномага асосан узоқ муддатли ижарага олинган. Мутахассислар томонидан ҳисобланган зарар жамият ташкил этилган кундан ҳисобланган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари жорий йил 11 ноябрь куни якунланиб мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган. Эндиликда жиноят иши судда кўриб чиқилиб, суд томонидан қонуний баҳо берилади”, дейилади вилоят прокуратураси масъуллари берган ахборотда.

    19.11.2024, 21:20   Изоҳ (0)   16321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қашқадарё#фермер#прокурор#Қамаши#қамоқ#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.