• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Кастинглардан кўнглим қолган”. Мафтуна Ҳусниддинова болаликдан пул топишга мажбур бўлгани ва “Митти вайн” жамоасига таклиф этилиши ҳақида (видео)

    Бугунги кунда ижод оламидаги жанрлар ва қарашлар бир мунча ўзгарди. Ижтимоий тармоқлар ривожлангач, қисқа видеоларни суратга олиш анчайин урфга айланди. Instagram’да салкам ярим миллион обуначига эга вайнер YouTube’даги “Daryo lifestyle” каналига берган интервьюсида кузатувчиларни қизиқтирадиган кўплаб саволларга жавоб берди.

    “Санъаткор бўлишимга қарши бўлишган”

    Фото: Instagram

    — Дадам сомсапаз, онам эса уй бекаси. Буни айтишдан ҳеч қачон уялмаганман. Чунки улар ҳалол меҳнат қилиб, қийинчиликлар билан бизни вояга етказишди. Оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун ука, синглимга қараганда ота-онамнинг қийин кунларига кўпроқ гувоҳ бўлганман. Болаликдан санъатга қизиқишим юқори бўлган, вокал дарсларига қатнаганман. Аммо актриса бўлиш ниятим қатъийлашганида кўпчилик қариндошларимиз қарши бўлишган. Ўша вақтда кўпроқ мени онам қўллаб-қувватлаган. Эстрада цирк коллежига ўқишга кириб, цирк артисти йўналишида таҳсил олдим. Аммо коллежни тамомлаб, институтга кириш ниятим бўлмади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор.

    “Эрта ишлашга мажбур бўлганман”

    Фото: “Дарё”

    — Оддий, камтарин оилада вояга етганман. 15-16 ёш бўлганимда кўп молиявий қийинчиликларга учраганмиз. Чунки кетма-кет улғайган учта болани боқиш ва ўқитиш ёлғиз рўзғор тебратадиган дадамга оғир эди. Шу боис бир оз ёрдамлашганман. Аммо бегона жойда, нотаниш инсонлар билан ишламасдим. Атрофимдаги инсонларнинг ҳаммаси таниш бўлгани учун ота-онам ишлашимга қарши бўлишмаган. Қаҳвахонада официантлик қилганман, кейин савдо соҳасида ишлаганман, ундан кейин аёллар стилистига шогирдликка тушганман.

    Фото: Instagram

    Дўконларга ширинлик тарқатадиган фирмага савдо агенти бўлиб ишга кирганман. Дўконлар билан гаплашиб, маҳсулотимизни харид қилишга кўндиришимиз керак эди. Ҳар куни бир неча чақирим пиёда юрардим ва йўлимда учраган дўконга кириб “Маҳсулотимизни олинг”, деб илтимос қилардим. Ҳеч эсимдан чиқмайди, йўлда кетаётганимда этигим йиртилиб кетган. Энг алам қилгани — бола бўлганим учун ҳеч нарсани тушунмаганман. Улар сотилмай қолган маҳсулотларнинг пулини ойлигимиздан босиб қолишган.

    “Кастинглардан кўнглим қолган”

    Фото: “Дарё”

    — Аслида, хонанда бўлиш ниятим бўлмаган, аммо бир муддат тўйларда қўшиқ айтганман. Бек вокал хонандаси бўлиб тўйларга чиқардим. Журналист ёки актриса бўлишни орзу қилганман. Жуда кўп кастингларда иштирок этганман, телеканалларга бориб, иш сўраганман. Аммо ҳар доим “Ўзимиз қўнғироқ қиламиз”, деб қайта алоқага чиқишмасди. Бир нечта сериалларга чиққанман, аммо ҳеч қандай наф бўлмаган. Яъни ўзимни актриса сифатида кўрсатолмаганман. Энг ёмони, менга гонорар тугул, йўл пулини ҳам беришмасди. Кейин тўйларда тажриба орттириб, бошловчи сифатида иштирок этишни бошладим. Ҳозир ҳам кастинг дейишса, ўша воқеалар кўз олдимдан ўтади. Кастинглардан кўнглим қолган.

    “Мен жамоага содиқман”

    Фото: Instagram

    — “Митти вайн” жамоаси аъзолари мени Instagram’да кузатиб боришар экан, ўзлари алоқага чиқиб таклиф этишган. Битта вайн Instagram’га жойлангач, жуда кўп жамоалардан таклифлар ёғилган. Улар орасида жуда машҳурлари ва яхши гонорар таклиф этганлари ҳам бўлди. Аммо табиатан жуда содиқ инсонман, у жамоадан бунисига ўтишни истамайман. Шу боис барчаларини рад этганман.

    Ўтган йили Янги йил байрами учун тўйдан қочган келин мавзусида вайн суратга олганмиз. Бир сутка давомида суратга олинган. Унинг баъзи эпизодлари Амирсой тоғ зонасида олиниши керак эди. Табиатан совуқни ёқтирмайман, тезда тобим қочиб қолади. Қаҳратон қиш куни бир сутка давомида ишлашимизга тўғри келган. Энг ёмони, машиналар музда юролмай, ўчиб қолган.

    “Instagram’ни йўқотиш мен учун фожеа”

    Фото: Instagram

    — Биламан, Instagram ҳам қачондир эскириши, аввалгидек актуал бўлмай қолиши мумкин. Аммо уни йўқотиш мен учун фожеа. Чунки обуначиларим оиламнинг бир бўлагига айланиб қолишган. Улардан ҳеч нарсани яширмайман, маслаҳатлашаман, керак пайтим дардимни айтиб енгиллашаман. Ишонасизми, яқинда бўйин соҳамдан кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирдим. Улар худди яқинига қайғургандек мендан хавотир олишди.

    15.11.2024, 14:55   Изоҳ (0)   51882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Митти вайн жамоаси#Фарҳод Маннопов#блогер#вайнер#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан маълумот берди

    05.03.2023, 15:51

    “Фарҳоднинг ўзи ҳам операцияни реклама эвазига гаплашган эди”. Ҳалима Ибрагимова Фарҳод Маннопов вафот этган хусусий клиникани нима сабабдан реклама қилгани ҳақида...

    15.01.2024, 10:35

    “Митти вайн”чи Улуғбек марҳум дўсти Фарҳод Манноповнинг опасига Gentra совға қилди (видео)

    31.01.2024, 09:45

    “Instagram учун битта роликни 11 минг АҚШ долларига олганмиз” — Мўмин Иброҳимов қиммат вайнлар олиши ва сериаллардан кўнгли қолгани ҳақида (видео)

    03.04.2024, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина қуролларни синаш учун ўз фронтини таклиф қилди 

    Дунё | 18 июл, 10:11

    Ўзбекистонга 859 дона заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:53

    АҚШ генерали: “НАТО Калининградни мисли кўрилмаган тезликда эгаллаши мумкин”

    Дунё | 18 июл, 09:45

    Луис Диас қай ҳолатда “Барселона”га ўтиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 09:35

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    Дунё | 18 июл, 09:25

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:12

    Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди (видео)

    Дунё | 18 июл, 09:04

    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди

    Реклама | 18 июл, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.