Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ўзбекистонлик Ботир Аҳмедовнинг навбатдаги жанги эълон қилинди.
Бир неча бор чемпионлик камарлари учун жанг ўтказган чарм қўлқоп устаси 16 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади.
Эътиборлиси, бу жанги ҳам WBA камари учун Eliminator мақомида бўлади. Ўн икки раундлик жангда унга мексикалик Оскар Дуарте рақиблик қилади.
Маълумот учун, Ботир Аҳмедов сўнгги жангини 2023 йилнинг ноябрь ойида Россиянинг Сочи шаҳрида яна бир ўзбекистонлик боксчи Муҳаммадсалим Сотволдиевга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.
Дуарте эса шу йилнинг апрелида америкалик собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Диасни тўққизинчи раундда нокаутга учратган эди.
Изоҳ (0)