Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов уч нафар ўзбекистонлик боксчи билан машғулотларни давом эттирмоқда.
Машғулотлар Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати, Индио шаҳрида давом этмоқда.
Эътиборлиси, Исроилга машғулотларда Муроджон Аҳмадалиев, Бектемир Мелиқўзиев ва Ботир Аҳмедов ҳам ёрдам беряпти.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов - Кроуфорд чемпионлик жанги 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Америкалик боксчи профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)