Бугун, 26 октябрь куни Абу-Даби (Бирлашган Араб Амирликлари) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 308 турнирида оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, испаниялик Илия Топурия ва машҳур америкалик жангчи Макс Ҳоллоуэй ўртасидаги бўлиб ўтди.
Жанг Топурия учинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозониши билан якунланди. Шу тариқа, Илия UFC чемпионлиги учун илк ҳимоясини муваффақиятли амалга оширди ва қаторасига 16-ғалабасини қўлга киритди.
Илия Топурия 27 ёшда. Испаниялик (келиб чиқиши грузиялик) жангчи фаолиятини мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Айни пайтда у UFC расмий рейтингида вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчилар орасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Унинг рақиби Макс Ҳоллоуэй ушбу рейтингда 11-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)