Футбол бўйича Европа Лигасининг 3-туридан ўрин олган ўйинлар 24 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.
“Манчестер Юнайтед” сафарда “Фенербаҳче” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Кристиан Эриксен ҳисобни очди. Биринчи бўлимда 1:0 ҳисоби қайд этилди.
Иккинчи бўлим бошида Эн-Несири ҳисобни тенглаштирди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди. Қайд этиб ўтиш керак, ўйиннинг 57-дақиқасида турк жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо қизил карточка олди.
Европа Лигаси
3-тур
24 октябрь, пайшанба
“Фенербаҳче” – “Манчестер Юнайтед” 1:1
Голлар: 0:1 – 15 Эриксен, 1:1 – 49 Эн-Несири.
“Фенербаҳче”: Ливакович, Мюлдюр, Жику, Сеюнжю, Осейи-Сэмюэл (Родриго Бекао, 62), Амрабат, Фред, Сен-Максимен (Юксек, 79), Шимански (Яндаш, 90), Тадич (Жеко, 79), Эн-Несири (Кахвежи, 79).
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Мартинес, Линделеф (Каземиро, 55), де Лигт, Диогу Далот, Угарте, Эриксен, Гарначо, Мазрауи, Рэшфорд (Антони, 73), Зиркзе (Ҳейлунд, 55).
Огоҳлантиришлар: Рэшфорд (14), Осейи-Сэмюэл (60), Мюлдюр (90+2).
Четлатиш: Моуриню (57).
Изоҳ (0)