Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/10/22/2024-10-22 20.50.42-4ZiNLhCB.jpg)
Олламурод Бойтўраев туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
О.Бойтўраев 1984 йилда Деҳқонобод туманида туғилган, 2004—2008 йиллар оралиғида Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим ташкилотлари инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ (0)