Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Нурота туманида фаолият юритувчи “Р.” хусусий корхонаси масъул шахслари сув насосини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 228,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Шунингдек, департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “К.Ж.” фермер хўжалиги масъул шахслари паррандаларни парваришлаш объекти қарздорлиги сабабли газ тармоғидан далолатнома асосида узилган бўлса-да, ўзбошимчалик билан тармоққа қайта уланиб, жами 136,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида “Ш.Қ.” деҳқон хўжалиги раҳбари Ш.Қ. хўжалик артизан қудуғининг 3 та сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)