Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан ўтган, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 83 километрида 15 сентябрь куни соат 13:20 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи, Х.Х. бошқарувида бўлган “КамАз” юк автомашинасини бошқариб келаётиб, орқа тиркамаси чиқиб кетган.
Оқибатда ҳаракат йўналиши бўйича олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи А.Ш. бошқарувида бўлган “КамАз” юк автомашинасини чап ён томонидан тегиб, олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган Labo автомашинаси олд томонига бориб урилган.
Сўнг йўл четида тўхтаб турган, ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги бўлган Cobalt автомашинаси орқа томонига бориб урилган.
Ҳодиса натижасида Labo автомашинаси ҳайдовчиси М.М. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Изоҳ (0)