Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Вазир элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
“Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг ўтган йили Қоҳирага амалга оширган расмий ташрифи истиқболли ҳамкорлик учун янги пойдевор қўйди. Фаол ва яқин муносабатлар кун тартибини бойитишда, шубҳасиз, элчихоналар муҳим ўрин тутади. Жаноб элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз”, деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Аввалроқ Татьяна Даниела Гарсия Сильва Никарагуанинг ҳамда Мосес Каваалууко Кизиге Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)