Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 18 октябрдан 20 декабргача автомашиналар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга кўчанинг 7/24 тизимига айлантирилишида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.
Ушбу давр давомида кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланади.
2 ой мобайнида “Ўзбекистон овози” кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан, “Ўзбекистон овози” кўчасининг Истиқлол кўчасига қадар қисми автоуловлар ҳаракати учун ёпиқ бўлади.
Изоҳ (0)