Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

“Дарё” интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда “Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 17-сони мавзуси “Америкада Ўзбекистон овози” бўлиб, дастур меҳмони сифатида “Америка овози” журналисти Навбаҳор Имомова таклиф этилди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

— Мен Виржиния ва Мериленд штатларининг шундоқ ўртасида жойлашган кичик бир шаҳарда яшайман. У шаҳарни ҳамма билади — Вашингтон, Америка пойтахти. Катта шаҳар эмас, 600 мингдан сал ошиқ аҳолига эга. Икки дарё — Анакосия ва Потомак дарёларининг орасида жойлашган. 15 дақиқа жанубга юрсангиз, Виржиния штатига, 15 дақиқа шимолга юрсангиз, Мерилендга чиқасиз. Ушбу икки штатда ўзбекистонликлар анчагина, шаҳарнинг ўзида эса кўп эмас. Мен ойига камида бир марта бу ёки у штатга бораман, чунки у ерларда ўзбек ошхоналари бор, баҳонада ватандошлар дийдор кўришамиз. 

У ерда сиёсат ниҳоятда маҳаллий. Дунёда нима бўляпти, Америка ташқи сиёсати ҳай аҳволда — уларга умуман қизиғи йўқ. Кўча, дарахт, ҳайвонлар — улар қанчалик хавфсиз, қанчалик озода, чиқинди вақтида кетяптими, Вашингтон шаҳри ҳокимияти ўз вазифаларини бажаряптими — шу муҳим. Биз ҳамиша онлайн алоқадамиз, йилда бир марта “свет” ўчиши мумкин, шунда ҳам дарров муҳокамага айланади.

Оддий мисол, қор ёғдими — ҳамманинг эшиги куралиши керак, қайси кўчада, қайси уй ёнида қор куралмаган бўлса, бир-бирини уялтира бошлашади. Ўзбекистон маҳаллаларида Telegram канал ва гуруҳлар бўлса, биз бошқа платформалар — Google, WhatsApp кабилардан фойдаланамиз. У ерда дарров ёзилади: “Навбаҳорнинг эшигида қор куралмабди!” Қор ёғса, ҳамма чиқиб ўз эшиги ёнидаги қорни кураб қўйиши керак, бу — талаб, чунки кимдир уйингизга келиб қолиши, сизга қанақадир хизмат кўрсатилиши мумкин. Агар ҳовли куралмаган бўлса ва сизникига келганларга бирор зарар етса, жамият олдидаги масъулиятингиз учун ўша заҳоти кураб қўясиз. Яъни сиз очиқ, эътиборли бўлишингиз ҳамда давлат ёки хусусий сектор сизга хизмат кўрсатиши учун замин ҳозирлаган бўлишингиз керак.

Кўрсатувни тўлиқ тарзда “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Дунё
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди