Россиянинг “ЦСКА” жамоаси сардори Игор Акинфеев Аббосбек Файзуллаев жамоадошларини мазали ош билан меҳмон қилиши ҳақида гапириб ўтди.
“Аббос бизни мазали ош билан меҳмон қилади. Унинг таниши ресторанда ишлайди ва Аббосбек ўша дўстини базага олиб келади. Ош ҳақиқатан ширин бўлади”, — дейди Акинфеев.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 2023 йилдан буён “ЦСКА” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўзбекистонлик футболчи жорий мавсум РПЛда 7 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)