Хитойнинг етакчи иқтисодчиларидан бири Чжу Хенпен ёпиқ чатда Хитой раҳбари Си Цзиньпин бошқарувини танқид қилганидан сўнг ғойиб бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Нашр манбаларига таяниб хабар беришича, 54 ёшли Чжу Хенпен баҳорда Хитой иқтисодиётининг заифлашуви ҳақида фикрлар билдирган, шунингдек, Си Цзиньпин ҳам ўлимга маҳкумлигини айтган. Иқтисодчи бу фикрни Хитойнинг WeChat иловасидаги ёпиқ гуруҳ чатида қолдирган.
Ҳолат юзасидан Хенпенга қарши жиноий иш очилган, у ҳибсга олинган ва Хитой Ижтимоий фанлар академияси қошидаги Иқтисодиёт институтидан (Cаss) ишдан бўшатилган. Иқтисодчи институтда 20 йилдан ортиқ ишлаган, шундан 10 йил давомида у директор ўринбосари бўлган.
Хенпен сўнгги марта омма олдида апрель ойининг охирида кўриниш берган. Ўшанда у кексаларга ғамхўрлик қилишга бағишланган анъанавий форумда сўзга чиққан.
Иқтисодчи ҳозир қаерда ва у билан нима содир бўлгани номаълум. Унинг исми Cаss ходимлари рўйхатидан ғойиб бўлган. У оммавий ахборот воситаларининг электрон почта хабарларига жавоб бермаган ва Пекиндаги квартирасига боришганида эшикни ҳеч ким очмаган.
Изоҳ (0)