Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра доллар 7,54 сўмга кўтарилиб, 12 754,83 сўм бўлди. Евро 44,08 сўмга ошиб, 14 202,50 сўм бўлди. Рубль 0,06 сўмга пастлаб, 137,21 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 17,46 сўмга кўтарилиб, 12 742,29 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси 6 сентябрдан буён 12 700 сўмдан тушмай келмоқда. Ўзбекистонда доллар расмий курси илк бор 13 май куни 12 700 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)