Малайзияда жойлашган “Шоҳ Алам” футбол стадиони портловчи моддалар ёрдамида бузиб ташланди.
Портлаш видеоси Х ижтимоий тармоғига жойланди. 80 минг томошабинга мўлжалланган арена 1994 йилда қурилган. Кўплаб реконструкция ишларига қарамай, 2020 йилда стадион авария ҳолатида деб топилган.
Аренани бузиш июль ойида бошланган эди. Тўлиқ демонтаж ишлари 2025 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши кутилмоқда.
“Шоҳ Алам” стадионида “Селангор” футбол клуби ва Малайзия терма жамоаси ўз ўйинларини ўтказади. Майдонда 1997 йилги Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва 2007 йилги Осиё Кубоги ўйинлари ўтказилган.
Изоҳ (0)