Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 12 октябрь куни профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Кечанинг марказий жангида ярим оғир вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби, россиялик Дмитрий Бивол WBC, WBO ҳамда IBF йўналишларидаги чемпион ҳамюрти Артур Бетербиевга қарши рингга кўтарилади.
Маълум бўлишича, Бивол мазкур жанг орқали 30 млн доллар гонорарга эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий ўзининг сўнгги жангини 1 июнь куни мисрлик Малик Зинадга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.
12 октябрь кунги оқшомда жанг қилувчи жуфтликлар билан танишинг:
Артур Бетербиев (20-0, 20 КО), Россия — Дмитрий Бивол (23-0, 12 КО), Россия
Шакур Стивенсон (22-0, 10 КО), АҚШ – Жо Кордина (17-1, 9 КО), Британия
Крис Юбенк (33-3, 24 КО), Британия – Камил Шеремета (25-2-2, 8 КО), Польша
Фабио Уордли (17-0-1, 16 КО), Британия – Фрэйзер Кларк (8-0-1, 6 КО), Британия
Жей Опетайя (25-0, 19 КО), Австралия – Жек Масси (22-2, 12 КО), Британия
Бен Уиттакер (8-0, 5 КО), Британия – Лиам Кемерон (23-6, 10 КО), Британия
Скай Николсон (11-0, 1 КО), Австралия – Рейвен Чапмен (9-0, 2 КО), Британия
Муҳаммад Ал-Оқил (0-0, 0 КО), Саудия Арабистони – Хесус Гонсалес (3-2, 0 КО), Колумбия.
Изоҳ (0)