Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев Усик—Фьюри кардида жанг қилиши мумкин.
Бу ҳақида Тайсон Фьюрининг менежери Спенсер Браун маълум қилди.
“Усик ва Фьюри келишувга эришди. Барчаси тайёр. Жанг 21 декабрь куни бўлиб ўтади деб умид қиламан. Ҳали ҳаммаси расмий эмас. Тез орада анонс эълон қилинади, жанг 13 декабрга кўчирилиши ҳам мумкин.
Шунингдек, уларнинг кардида Бивол ва Бетербиев жангини кўришимиз ҳам мумкин. 3 та санани кўриб чиқмоқдамиз, лекин жанг Riyadh Season доирасида бўлиши аниқ”, — дейди Браун.
Аввалроқ Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг 12 октябрь куни бўлиб ўтиши айтилганди. Кейинчалик эса Бетербиев ҳали шартнома имзоламаганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)