Украиналик боксчи Олександр Усик Энтони Жошуанинг мағлубиятидан ҳайратда қолганини айтиб ўтди.
Бугун Лондондаги “Уэмбли” стадионида Даниэль Дюбуа Энтони Жошуага қарши жанг қилди. Дюбуа 5-раундда Жошуани нокаутга учратиб, IBF камарини муносиб ҳимоя қилди.
“Мен учун бу натижа кутилмаган бўлди, Энтони ғалаба қозонади деб ўйлагандим”, — тан олди Усик.
Эслатиб ўтамиз, Усик икки марта Жошуага қарши, бир марта Дюбуага қарши жанг қилган. Украиналик боксчи Энтони устидан икки марта ҳам очколар ҳисобига ғалаба қозонган. Даниэлни эса нокаутга учратган.
Изоҳ (0)