• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Кадрда югуриб кетсам ҳам майли, деганман” — машҳур операчи оиласида туғилган актриса Жамила Ғофурова 40 ёшда (фото)

    Асосан, салбий роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Жамила Ғофурова машҳур опера хонандаси оиласида дунёга келган. Жамила кинога жуда эрта — 16 ёшида кириб келган. Кутилмаганда унга омад кулиб, халқ меҳрини қозонган.

    Онам биз сабаб карьерасидан воз кечган

    Актриса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Шукур Ғофуровнинг оиласида дунёга келган. Отаси опера хонандаси бўлгани учун кўплаб санъат вакиллари уларнинг хонадонида меҳмон бўлишарди. Жамила Ғофурова ҳам қўшиқ айтишга ва рақс тушишга қизиқарди.

    Фото: Instagram

    — Онам ҳам санъат институтида таҳсил олган. Аммо кетма-кет фарзандли бўлгани ва дадамнинг кўп гастрол сафарларида бўлгани учун карьерасидан воз кечишга мажбур бўлган. Эсимни таниганимдан бошлаб рақс тушишни ва қўшиқ айтишни яхши кўрардим. Аммо ота-онам негадир хонанда бўлишимни исташмади. Ҳозир мусиқа мактабида ўқимаганимга афсусланаман.

    Баъзан бунинг учун ота-онамдан ранжиган пайтларим ҳам бўлган. Онам негадир актриса бўлишимни орзу қилган. Шу боис 14 ёшимдан “Ўзбекфильм”да ўтказиладиган кастингларга олиб борган, дейди актриса Жамила Ғофурова.

    Севинч Мўминова ролни илиб кетган

    Актриса дебют ролга тасдиқланиши қийин кечгани ва тўлароқ бўлгани учун бу ролни Севинч Мўминова илиб кетгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — Биринчи ўйнаган киномнинг ўзидаёқ кастинг топширганман. “Мешполвон” деб номланган болалар учун ишланган фильмнинг кастингидан ўта олмаганман. Ундан сўнг 16 ёшимда “Дилхирож” деб номланган фильмга Алишер Ҳамроев, Севинч Мўминовалар билан бирга келганман. Ўшанда тўлачалигим учун бош ролга олишмаган.

    “Дилхирож” фильмида кастинг ҳам бўлмаган, “Сиз қайси ролга келдингиз”, дейишганида “Бош ролга келдим, бош ролни ўйнайман”, деганман. Ўшанда режиссёр “Жамила, агар бош ролни ўйнамоқчи бўлсангиз, озишингизга тўғри келади, сиз озгина тўлачасиз”, деган эди. Ҳақиқатан ҳам, тўлача қиз эдим, бош ролга ҳам тўғри келмас эдим, бироқ ким ўзини “мен тўламан, бош ролга ҳам тўғри келмайман”, деб айтади.

    “Майли кичкина бўлса ҳам, рол беринглар, кадрда югуриб ўтсам ҳам майли”, деганим учун менга Севинчнинг дугонаси ролини беришган эди.

    Фото: Instagram

    Суратга олиш ишлари Сурхондарё вилоятида бўлган эди. Тасвирга олиш ишлари қирқ кун давом этган бўлиб, менинг ролим дастлабки кунлардаёқ ўтиб бўлган, икки секундлик рол эди.
    Ўша фильмда гапирган гапим ҳозир ҳам эсимда: “Бор, йўқол, мишиқи” сўзларидан иборат жумла эди. Ролимни ўйнаб бўлгандан сўнг ҳам кетмасдан, режиссёрга “У-бу ўтиб кетадиган жойлари бўлса, ўйнарман”, деб суратга олиш майдончасидан кетмасдан, қирқ кун қолганман, дейди Жамила Ғофурова.

    Сёмкалар сабаб академик таътил олганман

    Жамила Ғофурова фильмларда эпизод ролларни ижро этиб юрса-да, мактабни тамомлаб санъат институтига ҳужжат топширмайди. Аммо кейинчалик бу қароридан афсусланади.

    Фото: Instagram

    — Оилавий шароитимиз сабаб 8 йил деганда Шарқшунослик институтини тамомлаганман. У институтга нега ҳужжат топширганимни ҳалигача тушунмайман. Баъзан суратга олиш ишлари кўпайиб кетгани ёки бошқа сабабларга кўра академик таътил олишимга тўғри келарди. Шартнома асосида ўқиганман, мендан кейин синглим ҳам тўлов асосида ўқишга қабул қилинган. Ўқишимиз ота-онамга осон кечмагани аниқ. Орадан анча йил ўтиб, 2012 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширганман. Аммо актрисалик йўналишида эмас, режиссёрлик бўйича таҳсил олганман, дейди актриса Жамила Ғофурова.

    Энг кўп олган гонорарим...

    Актриса “Фарёд” фильмида катта гонорар олгани ва шу роли сабаб машинали бўлгани ҳақида сўзлаб берган. 

    Фото: Instagram

    — Авваллари энг кўп гонорар оладиган актриса мен бўлганман. Фильмларда рол ижро қилишим учун битта машинанинг пулини олганман, бугунги кунга ҳисоблайдиган бўлсак, ўша пулга битта Spark автомашинасини сотиб олиш мумкин эди. У фильмнинг номини ҳам айтишим мумкин, фильм “Узук” деб номланган эди.

    “Фарёд” фильмидан жуда катта гонорар олганман. “Фарёд” фильми яхши чиққани учун фильм продюсерлари, оилавий келишган ҳолда менга Nexia машинасини совға қилган эди. Ўша Nexia менинг биринчи машинам бўлган эди, дейди Жамила Ғофурова.

    “Барон” сабаб пулдан қуруқ қолганман

    Жамила Ғофурова салбий ролларни ижро этишдан қўрқмайдиган актрисалардан бири ҳисобланади. У “Барон” фильмидаги роли сабаб одамларнинг нафратига учрагани ва яхшигина маблағдан қуруқ қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — “Барон” фильмига таклиф этишганда онамга сценарийни ўқитдим. Қўрқиб кетдим, ролни рад этмоқчи бўлиб турганимда онам “Актриса ҳар қандай ролни ижро этиши керак, нега иккиланяпсан? Бу ролни ҳам кимдир ижро этиши керак-ку”, деди. Ана шу гапдан кейин ролни ижро этишга рози бўлдим. Аммо фильм премьерасидан кейин ширинлик фирмасидан яхшигина маблағга реклама таклиф этишди. Режиссёр билан фирма раҳбарининг олдига борганимизда мени кўриб “Йўқ, бу актриса маҳсулотларимизни реклама қилишини истамайман. Ахир у жиянини сотиб, опасини ўлдирган-ку”, деди. Хуллас, “Барон”даги ролим сабаб яхшигина маблағдан қуруқ қолганман, дейди актриса Жамила Ғофурова.

    Ўзингизга ўхшамай қолибсиз

    Актриса 15 йил аввал оила қурган. Бу никоҳдан Ширина исмли қиз фарзандли бўлган. Аммо анча йилгача турмуш ўртоғи билан ажрашганини сир тутган. Кейин негадир экранларда умуман кўринмай қолган.

    Фото: Instagram

    — Фарзандли бўлганимдан кейин анча тўлишганман. Бу ўзимга ҳам қатор ноқулайликларни туғдирган. Шундай кунлар ҳам келганки, режиссёрлар вазним ортгани учун роллар бермай қўйишди. Шундан кейин озишга жиддий аҳд қилдим. Озганимдан кейин эса “Ўзингизга ўхшамай қолибсиз”, деганлар ҳам бўлди. Хуллас, одамларга бирдек ёқиш қийин. Муҳими, инсон ўзини севса ва ўзига қулай шароитда яшаса бўлди, дейди актриса Жамила Ғофурова.

    Эрим кўчада “звезда”

    Актриса 2020 йили учинчи бор она бўлди. Аммо у кунга қадар оммага оила қургани ҳақида сир сақлаган эди. У интервьюларининг бирида турмуш ўртоғи санъатдан йироқ соҳада фаолият юритиши ва ўта рашкчи инсон эканлиги ҳақида айтиб ўтганди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим ўқимаган, аммо омадли инсон. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Ўзим иккита институтни тугатганим учун турмуш ўртоғим ҳам таҳсил олишини истайман. Унинг ўзига яраша олами бор. У кўчада “звезда”.

    Оиламни, фарзандли бўлганимни сир сақлаганим йўқ. Фақат айни карантин авж олган пайтда ўғил фарзандли бўлдим. Карантин сабаб туғуруқхонадан ҳам оддийгина либос ва махсус пардоз-андозсиз чиқишимизга тўғри келди. Маросимларни ҳам оила даврасида, камтарона қилиб ўтказишга қарор қилдик. Шу боис бу хабарни эълон қилишга ҳам зарурат туғилмади, дейди актриса.

    Фото: Instagram

    Актриса айни кунда нафақат кинода, балки театрда ҳам фаолият юритади. У Сайфиддин Мелиев режиссёрлигида ташкил этилган “Турон” театр студиясида ишлайди.

    11.09.2024, 12:54   Изоҳ (0)   29958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Эркакларга хизмат қиладиган қулларни тарбияламанг” — 10 ёшида машҳурликка эришган, зўравонликка учраган ва иккинчи турмушидан бахт топган Лола 39 ёшда (фото)

    05.09.2024, 17:41

    Ҳамиша намунали бўлишга интилган ва рассомга турмушга чиққан “ўзбек Кажоли” —  Лола Элтоева 52 ёшда (фото, видео)

    09.09.2024, 14:54

    Гўзаллик танловларида қатнашиш Ўзбекистонга нима беради? Профессионал модель, “Коинот гўзали” иштирокчиси Нигина Фахриддинова билан суҳбат (видео) 

    09.09.2024, 21:10

    Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли экани тасдиқланди 

    11.09.2024, 12:53

    Instagram: Турмушга чиқаётган Афруза, ўғли ўзига ўхшашини истамайдиган Жасур Умиров, Тошкентга келган Никол Шерзингер

    11.09.2024, 11:45

    32 ёшли Селена Гомес нима учун фарзанд кўролмаслигини айтди

    11.09.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.