Ижодий санъат соҳасидаги “Эмми” мукофотининг 2024 йилги ғолиблари аниқланди.
8 октябрь куни совринлар ҳакамлар ҳайъатининг фикрига кўра, энг яхши комедия, драма ва минисериаллар учун топширилди. “Сёгун” якшанба куни ўтказилган маросимда 49 та мукофотдан 14 тасини олиб, мутлақ ғолиб бўлди. Мазкур тарихий сериал 25 та номинация билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларда “Айиқ” (23 номинация), “Бир бинодаги қотилликлар” (21 номинация), “Ҳақиқий детектив: тунги мамлакат” (19 номинация) ва “Тож” (18 номинация) фильмлари жойлашди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими 15 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)