“Челси” кутилмаганда истеъдодли Коул Палмерни УЕФА Конференциялар Лигаси қайдномасига киритмасликка қарор қилди.
Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчи Коул Палмер юкламаси кўплиги сабабли таркибга киритилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилган. Ҳимоячи Уэсли Фофана ва ярим ҳимоячи Ромео Лавиа ҳам айнан шу сабаб таркибдан ўрин олмаган.
Ушбу мавсумда “Челси” бир йўла 5 та турнирда иштирок этади. Улар орасида 2025 йилнинг июлигача давом этиши мумкин бўлган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақаси ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Палмер мушакларидаги жароҳат сабаб Англия терма жамоасининг сентябрдаги йиғинини ўтказиб юбормоқда.
Enzo Мареска шогирдлари Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинни “Гент”га қарши ўз уйида ўтказади. Ўйин 3 октябрь куни бўлиб ўтади.
“Манчестер Сити”дан кўчиб ўтган футболчи 25 та гол уриб, клубнинг сўнгги харидларидаги энг омадли трансферлардан бири сифатида қайт этилмоқда.
Изоҳ (0)