Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия мусобақасининг пара сузиш баҳслари давом этмоқда.
С13 классида 50 метрга эркин сузиш бўйича саралашда иштирок этган Ислом Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон делегациясининг бошқа аъзолари Кирилл Панков, Муслима Одилова ва Шоҳсанам Тошпўлатова саралашдан ўтолмади.
Маълумот учун, ўзбекистонлик пара сузувчилар иштирокидаги финал беллашуви бугун, 2 сентябрь куни 21:40 да бошланади.
Изоҳ (0)