• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Спорт

    Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди

    Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг ҳисобидаги олтин медаллар сонини бештага етказган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочимиз Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Видеодан кадр

    Президент ўз номидан ва барча юртдошлар номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини айтди. Элбек Султонов ядро улоқтириш баҳсларида 16.45 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

    Байрамларимиз байрамларга уланяпти. Юртимизга учинчи олтин медални тўлдирганинг учун чин қалбимдан табриклайман. Ядро улоқтириш баҳсларидаги финалда тажрибали рақибларингдан тўла устун келиб, ишончли ғалаба қозондинг. Шахсий рекордингни ҳам янгиладинг, бутун дунё бунга тан берди.
    Ўтган йили Париждаги жаҳон чемпионатида учинчи ўрин эгаллаган эдинг, шундай серғайрат, баҳодир ўғилларимга зафар ҳар доим ёр бўлсин. Мустақиллигимиз байрамига бу жуда катта туҳфа бўлди, деди президент Элбек Султонов билан суҳбатда.

    Енгил атлетикачи Шавкат Мирзиёевга ишонч ва табрик учун миннатдорлик билдирди. 

    Кеча мусобақа жараёнида иккита украиналик рақибларим ҳам мендан ўзиб кетишди. Шунда мураббийим ўз олдиларига чақириб, сизни айтган гапларингизнинг ҳаммасини менга етказди. Бу менга куч бўлди. Тўртинчи уринишда 16.45 натижани амалга ошириб, олтин медални қўлга киритдим, деди Султонов.

    Президент уларнинг мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдириб, кеча совриндор бўлган спортчиларимизга ҳам салом ва табрик сўзларини йўллади.

    Паралимпия ва Олимпия натижаларини кўриб, жуда кўп ёшлар спортга қизиқишди. Ота-оналар спорт мактабларига болаларини олиб келишни бошлади. Бу ҳам мен қилаётган ҳаракатларимдан бири. Агар сизлар йўлбошчи бўлиб, ҳаракат қилсаларинг, натижа биз кутгандай бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.

    Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш баҳсларида 50,32 метр натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

    Lightbox Image

    Ўтган йили Париж шаҳрида Жаҳон чемпионатида ва Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Пара Осиё ўйинларида кумуш медални олган эдинг. Бу гал 170 давлат ичида найза улоқтириш бўйича Паралимпия ўйинларининг мутлақ етакчиси эканингни яққол исботладинг. Ғурурланаман, ифтихоримсан, фарзандим. Яна бир марта ўзбек ёшлари қандай буюк ишларга қодирлиги, буюк аждодларимизга муносиб ворис эканингни кўрсатдинг, деди президент Ёрқинбек Одиловга.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев спортчилар “Америкада ҳам олтинларни шода-шода олиб келишларига ишонч билдирди”, Одилов юқори натижаларни қўлга киритишга ваъда берди.

    Таэквондочи Асадбек Тоштемиров Паралимпия ўйинларида барча рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

    Lightbox Image

    “Ярим тунда халқимизга навбатдаги олтинни совға қилдинг. Таэквондо бўйича ўз вазнингда дунёда тенгсиз эканингни яна бир карра исботладинг. Ўтган йилги Мексикада ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганда Париждаги Паралимпияда ҳам албатта ғолиб бўламан деган ваъдангни бажардинг.

    Бу мен, халқимиз ва айниқса ёшлар учун ғурур ва ифтихор. Тажрибали рақибингни йирик ҳисобда — 37:17 ютдинг. Биз ҳаяжон билан кўрдик, ҳали ёшсан, эндигина 22 га тўлдинг. Келгусида оғир вазнга ўтмоқчи эканингдан ҳам хабарим бор. Келгусида катта-катта шоҳ супаларда сени кўриш насиб қилсин”, деди президент.

    Асадбек Тоштемиров яратилган шароит, президентдан эшитган байрам табриги ва ишончи учун ҳам миннатдорлик билдирди.

    01.09.2024, 20:40   Изоҳ (0)   6760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди 

    31.08.2024, 14:48

    Гулжаной Наимова — Паралимпия ўйинларининг икки карра совриндори

    01.09.2024, 00:52

    Париж—2024 Паралимпия ўйинлари медаллар жамланмаси. Хитой етакчи, Буюк Британия 2-ўринда, Ўзбекистон эса топ-10 ликка кирди

    01.09.2024, 01:52

    Тошкентдаги айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати чекланди 

    01.09.2024, 18:25

    Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади 

    01.09.2024, 18:20

    Ўзбекистонда “Оқила аёллар” фаол аъзолари рағбатлантирилади

    01.09.2024, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексика кўчаларида 4 минг долларлик робот ит сайр қилмоқда (видео) 

    Дунё | 15 август, 10:43

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    Буюк Британияда чивин орқали юқадиган касаллик ҳолатлари икки баробар кўпайди

    Дунё | 15 август, 10:29

    Эркак 8 йил давомида кўкрагига санчилган пичоқ билан яшаганини тиббий кўрикдагина билиб қолди (фото)

    Дунё | 15 август, 10:27

    Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида икки киши фирибгарлик билан пора олаётганида қўлга тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 09:58

    Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМда Россия ва Хитойни ортда қолдирди

    Дунё | 15 август, 09:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.