Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида Т12 узунликка сакраш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Дониёр Солиев 7,16 метр натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Баҳсларда 7,27 метр натижа қайд этган озарбайжонлик спортчи олтин медалга эга чиқди.
Дониёр Солиев Рио—2016 Олимпиадасида 2 та бронза медалини қўлга киритганди. Бундан ташқари спортчи 2 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди (5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза).
Изоҳ (0)