Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара таэквондо спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Маҳоратли пара таэквондочи Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди.
K44 классида +65 кг вазн тоифасида қатнашган Гулжаной чемпионлик жангида британиялик Эми Трюсдейлга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоиз, бу Гулжаной учун Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медал бўлди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида у олтин медалга эга чиққан эди.
Изоҳ (0)