• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Тоҳир Содиқовни танласам бўларкан”. Мадлен Шарипова “Овоз”даги адолатсизлик, негативлар ва муҳожирлик ҳаёти ҳақида

    “Овоз” лойиҳасидаги иштирокидан сўнг томошабинлар эътиборига тушган хонанда Мадлен Шарипова “Мирсодиқова билан” YouTube каналига берган интервьюсида кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

    Фото: YouTube

     Мадленнинг Ёрқинхўжа Умаровнинг синглиси, Озодбек Назарбеков қизининг қайинсинглиси экани ва айнан шунинг учун “Овоз” лойиҳасида маданият вазири томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги ҳақидаги изоҳлар лойиҳа якунигача ижтимоий тармоқларда тинмади. Мадлен “Овоз” лойиҳаси унга нима бергани ҳамда танқидларга қандай муносабат билдириши ҳақида сўзлаб берди. 

    “Анталияда официантлик қилганман”

    — Кичкиналигимдан атрофимда руслар, корейслар бўлган ёки руслашган ўзбеклар бўлган. Кўп чет давлатларда бўлганман, Москвада ўқиганман. Балким шу нарса ҳам асосан рус тилида гапиришимга сабаб бўлгандир. Москвада 2 йил яшадим, ўқидим. Ресторанларда, турли караокеларда ишладим. Туркиянинг Анталия шаҳрида официантлик қилдим. Ўзимни бошқа ишларда ҳам синаб кўргим келгани учун официантлик қилганман. Бир кун учун 200-300 доллар беришарди. У пулларни дарров квартира ижарасига, кийим-кечакларимга ишлатардим. Анталияда раҳбарлар қўполроқ эди ва бу иш менга тўғри келмаслигини дарров тушунганман.

    “Севимли овоз” ва Cover up’ни нимага тарк этган?

    — “Севимли овоз” қуруқ лойиҳа эди. “Юлдузлар фабрикаси”нинг ўзбекча вариантини қилмоқчи бўлишган, лекин ҳеч нарса тайёр эмасди.  Жонли ижро айтилади, деган жойда фонограмма айтиларди. Аппаратура кўтармаган жойлари бўлган. Шу пайтда мен ўз вақтимни бекорга ўтказяпман, деган фикр келган ва чиқиб кетганман.

    Cover up Тимур Салимовнинг афсонавий лойиҳаси бўлган. У ерда акам бор эдилар. У ерда ҳаммаси ўзбекча, тизим ўзбекча эди. Мен ўзимни қора қарғалар орасида оқ қарғадек ҳис этганман. Ўша йилда ўзимни қидиришни бошлаганман, ҳалиям излаяпман. Шундай йўлни топайки, у халққа ҳам, ўзимга ҳам ёқсин. Cover up’да чиқишим халққа ёқмади, лекин ўзимга ёқди. “Олтин ўрталик”ни топа олмаяпман.

    Фото: Instagram


    “Нимага Тоҳир Содиқовни танламадим, деб ўйлайман”. 

    — Озодбек Назарбеков “Овоз”гача менинг қўшиқ айтишимни эшитмаганлар. Қайрилишларидан аввал ҳам мени чиқишимни билмасдилар. Улар менга тўғри ишора қилдилар: “Мени танлама”, деб. Лекин мен ўзимни олов ҳисоблайман, ўзимга ўзим исботлагим келди. Ўша нарсани ўзимда синаб кўргим келди. Мен ўзимдан кучли одамни тан олишни ҳам биламан. Саҳнада турганимда ўзим билан ўзим курашишни хоҳладим. Менга ҳамма устозлар қайрилган эди. Ҳозир энди “Нимага Тоҳир Содиқовни танламадим?”, деб ўйлайман. Лекин ўшанда одамни ҳаяжон босаркан. “Овоз”нинг саҳнаси одамни босаркан. Бу лойиҳанинг адолатсиз томони одамларнинг эътибори менга эмас, оиламга тушиб қолгани бўлди.



    Лойиҳадаги камчиликлар

    — Саҳнада бизга ўзимизнинг овозимиз эшитилмади. Бизга наушниклар бериб қўйилди, лекин кўпчилик наушник билан ишлашни билмайди. Кейин тайёргарлик учун вақт жуда қисқа эди. 1-2 ҳафта ва сёмка, бу қисқа вақт оралиғида тайёрланиш жуда қийин эди. Ҳам мусиқачимиз битта эди. Биз неча кишимиз?
    1-2 ҳафта ичида 40-50 та қўшиқни тайёрлашди.

    Фото: Instagram


    “Ойим чиқмаганида мени ҳеч ким танимасди”

    — Чиқариб юборишганида кўнглим жуда ҳам хотиржам эди. Чунки агар финалга ўтганимда негатив ва танқидлар бундан ҳам кўп бўларди. Бошида гап-сўзларга эътибор бермадим, лекин бора-бора улар менга таъсир қила бошлади.

    Агар лойиҳа таништирувида ойим чиқмаганларида менинг ким эканлигимни ҳеч ким билмасди. Одамлар менга оддий иштирокчига қарагандай қарашарди. Лекин шундай муҳим дамда онам ёнимда бўлишларини жуда хоҳладим.

    “Овоз”дан кейин ижтимоий тармоқдаги негативдан ташқари, ҳаммаси яхши бўлди. “Иштаҳам” очилди, янги қўшиқлар қиляпман. Балки негативлар ҳам менинг олдинга юришимга туртки бўлгандир. Аслида қандай ижодкор эканлигимни исботлаш истаги уйғонди.



    Нима учун акасидан ёрдам сўрамайди?

    — Акамдан ёрдам сўрашга уяламан. Чунки вақтида уларга ҳам ҳеч ким ёрдам бермаган. Болалигимда акам санъаткор бўлишимга қарши бўлганлар. Энди эса мен оилали, фарзандлиман. Ҳозир қаршилик қилмайдилар.
    Шундай акам борлигидан ўзимга ўзим ҳавасим келади. Бизга қанақадир ёрдам керак бўлса, биринчи ўринда акам турадилар. Қўлларида 100 сўм бўлса шуни ҳам бизга бериб юборадилар. Битта бизга эмас, атрофдагиларга ҳам шунақалар.

    27.08.2024, 13:33   Изоҳ (0)   137667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Озодбекка раҳмат, ёшгина қизини Ёрқинхўжага ишонди”. Зоҳида Умарова 31 ёшли ўғлига маданият вазирининг 17 ёшли қизини келин қилгани ҳақида

    28.12.2023, 13:35

    Маданият вазирлиги “Овоз” лойиҳаси учун 2 млрд сўм ажратади

    11.04.2024, 09:29

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаровнинг синглиси санъатга кириб келмоқда, Абдуҳошим Исмоилов 72 ёшни қаршилади, Нилуфар Сотиболдиева салонда жанжал кўтарди 

    11.06.2024, 10:09

    Instagram: Абдурашид Йўлдошев неварали бўлди, Зоҳида Умарова ҳейтерлардан қизини тинч қўйишни сўради, “Уммон”чи Шоҳрух янги машинали бўлди

    10.08.2024, 16:28

    “Уйимни сотиб бўлса ҳам бераман” — Озодбек Назарбеков “Овоз” лойиҳасига сарфланган 2 млрд сўм учун маломат қилмасликни сўради 

    16.08.2024, 20:12

    Мафтункор Голливуд юлдузлари ва уларнинг қизлари (фото) 

    27.08.2024, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.