Қашқадарёнинг Нишон туманидаги йўлда газ сизиб чиқиб, ёнғин юзага келгани ҳақида “Дарё” кузатувчиларидан бири хабар қилганди. Энергетика вазирлиги ёнғин тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди.
Вазирлик берган ахборотга кўра, ёнғин 21 август куни соат 11:35 да Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган “Ширинобод” конидаги (Epsilon ХКга қарашли) қудуқлар оралиғида диаметри 426 мм бўлган қувурдан газ сизиб чиқиши оқибатида юзага келган.
Ҳозирги вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, таъмирлаш ишларига киришилган.
Воқеа сабабли жароҳатланганлар йўқ.
Изоҳ (0)