Ўзбекистонда Малайзия компанияси билан ҳамкорликда ақлли минитехникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирлик масъуллари Малайзиянинг Меraque Group Snd Bhd компанияси директори И.Лии билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликнинг ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли йўналишлари амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Томонлар ўртасида Малайзия компаниясининг боғларга ишлов берувчи, далаларга ўғит сепувчи “ақлли” минитехникалари ҳамда айнан қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун мўлжалланган махсус дронларини Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига жорий этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Учрашув сўнгида компания томонидан кичик ҳажмдаги ақлли қишлоқ хўжалиги техникаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тизимини Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олинди.
Изоҳ (0)