Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Ибизадаги уйига бўёқ сепган фаоллардан 50 минг евро миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда Эль Эспаньол хабар берди.
Манбага кўра, бундай ҳаракатни амалга оширганлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олган ташкилот 50 минг еврони етказилган зарар учун жуда кўп деб ҳисоблайди. Даъво аризасида футболчи томони гуруҳни жиноий зарар етказганликда айблаган.
Ушбу экологик ташкилотнинг матбуот котиби Билбо Бассатерра уйни қайта бўяганда ҳам 50 минг евро сарфланмаслигини таъкидлаган.
Юқорида номи келтирилган акциядан мақсад “иқлим инқирози даврида бойларнинг масъулиятига” эътиборни қаратиш бўлган. 6 августда содир этилган мазкур воқеадан икки кун ўтиб, унда иштирок этган уч нафар фаол ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)