“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг ярим ҳимоячиси Родри “Челси” билан 2024/2025 йилги АПЛ 1-тур учрашувида майдонга туша олмаслигини айтди.
— Евро финалида жароҳат олган Родри ўзини қандай ҳис қилмоқда?
— Билмайман, мен уни ҳали кўрмадим. У машғулотларни бошлаши керак, шундагина унинг ўйинга тайёрлигини билишимиз мумкин.
— У “Челси”га қарши ўйнайдими?
— Бунинг имкони йўқ.
— Евро финалида ўйнаган бошқа футболчилар Фоден, Уокер, Стоунз-чи? Улар “Манчестер Юнайтед” билан ўйинни ўтказиб юборишди.
— Улар бор-йўғи икки-учта машғулот ўтказди. Улар клубга яхши ҳолатда етиб келди. Профессионал футболда ўйинчилар ҳатто таътилда ҳам ўзларига эътиборли бўлади. Кўрамиз. Ишончим комилки, улар тайёр. Лекин 90 дақиқага эмас, деди Гвардиола клубнинг YouTube’даги каналида.
Маълумот учун, АПЛ 1-туридан ўрин олган “Челси”—“Ман Сити” учрашуви эртага, 18 август куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)