MLSнинг “Атланта Юнайтед” жамоаси клуби ўз таркибига Элдор Шомуродовни қўшиб олмоқчи. Клуб “Рома”га ўзбек ҳужумчиси борасида сўров юборган. Бу ҳақда Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
![](/static/2024/08/13/gettyimages-2166031172-2048x2048-gowmZEhz.jpg)
Манбага кўра, ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
Шомуродов Италиядаги фаолиятини “Женоа” клубида бошлаган эди. Кейин эса пойтахт клубига ўтган ҳужумчи 34 учрашувда майдонга тушди ва 3 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
2023 йил фаолиятини “Специя” клубига ўтказган футболчи ижара муддати тугагач фаолиятини “Кальяри” клубида давом эттирди. Клубдаги фаолият давоми Элдор Шомуродов 22 учрашувда 3 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Изоҳ (0)