2024 йил 1 август ҳолатига кўра солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган Ўзбекистондаги қурилиш корхоналари сони 963 тани ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Мазкур корхоналарнинг жами қарзи 1 триллион 136 миллиард сўмни ташкил қилади.
Шундан 428 миллиард сўми, яъни 37,7 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Булар қуйидаги қурилиш корхоналари:
- “Кўприкқурилиш” — 69,4 млрд сўм;
- “Одил-Хамза” — 58,2 млрд сўм;
- “Таъмирлаш Қурилиш Сервис” — 51,6 млрд сўм;
- “Замонавий Қурилиш Плиткалари” — 45,3 млрд сўм;
- DM Enter Engineering Pte Ltd — 43,5 млрд сўм;
- Eriell Dmcc-Jp Bureniye — 38,9 млрд сўм;
- Enter Engineering Ptе Ltd DМ — 37,1 млрд сўм;
- “Азия Инвест Фаворит” — 29,3 млрд сўм;
- Grand Road Tashkent — 28,7 млрд сўм;
- Eriell Ofsme Dmcc-Akchalak — 26,1 млрд сўм.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари қуйидагича:
- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ — 404,9 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри — 310,8 млрд сўм;
- Андижон вилояти — 81,9 млрд сўм.
Изоҳ (0)