Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 7,95 сўмга кўтарилиб, 12 658 сўм бўлди. Евро 19,10 сўмга пастлаб, 13 911 сўм бўлди. Рубль 0,39 сўмга тушиб, 142,21 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 650,05 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Изоҳ (0)