Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахсдан 239 минг 356 доллар ва 482 млн сўм ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.А. (муқаддам судланган) ўз уйида навбатдаги мижоз I.А.га 5 502 долларни 69,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан валюта қимматликларини олиш ва ўтказишда фойдаланиб келинган жами 239 минг 356 доллар ва 482 млн сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Навоий, Андижон, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳам валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)