Ярим финал учрашувларидан бири бўлган Марокаш — Испания учрашувининг 12-дақиқасида испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар текширувидан сўнг Танташев беллашувни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ва ўз ўрнини захира ҳакамига бўшатиб берди.
“Баҳсдан сўнг маълум бўлишича, Танташев оёқнинг тўпиқ қисмидан жароҳат олган. Тикланиш бўйича муолажалар бошлаб юборилган. Тез орада реферининг қачон майдонга қайтиши ҳақида ҳам батафсил малумот берамиз”, деб ёзади ЎзФҲМ матбуот хизмати.
Маълумот учун, Илгиз Танташев 13 август куни Элит Чемпионлар Лигаси доирасидаги беллашувни бошқариб бориши кўзда тутилган эди. Жароҳат сабаб у мазкур баҳсни ўтказиб юборади.
Испания Марокаш билан кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)