Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари давом этмоқда.
Футбол мусобақасининг ярим финалида Испания ва Марокаш ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда. 21:00 да старт олган ярим финал ўйинини Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб бормоқда.
Учрашув давомида Танташев жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига энди швециялик захира ҳаками ўйинни бошқармоқда.
Ушбу баҳс Танташев бошчилигидаги ҳакамларнинг Париждаги мусобақадаги тўртинчи ўйини бўлди. Ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳ баҳсларида Франция—Гвинея ҳамда Парагвай—Мали учрашувларини бошқарди. Шунингдек, чорак финалдан ўрин олган Франция—Аргентина баҳсида ҳам ўзбекистонлик ҳакам ва унинг жамоаси ишлаганди.
Изоҳ (0)