Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар давом этмоқда.
Ўзбекистонлик Рустам Ассакалов чорак финалда номдор спортчи билан тўқнаш келди. Рио—2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, Жаҳон чемпионатларининг 4 карра ғолиби арманистонлик Артур Алексанян билан беллашган спортчи имкониятни бой берди. Энди Алексанян финалгача етиб борган тақдирда Ассакалов шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолади.
Аввалроқ Рустам Ассакаловга 1/8 финал босқичида гондураслик Кевин Мехиян рақиблик қилди. Ассакалов Мехиянни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган эди.
Изоҳ (0)