• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Марказий Осиё давлатлари мудофаа харажатларини оширмоқда

    Марказий Осиё давлатларининг ҳарбий харажатлар ортиб боришига Украинадаги уруш каби минтақавий можаролар сабаб бўлса ҳам экспертлар бу пуллар яқин келажакда барқарорликни таъминлашига шубҳа қилмоқда. Бу ҳақда Voice оф Америcа хабар берди.

    Фото: Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти

    Россия 30 йилдан ортиқ вақт давомида бу мамлакатларга асосий қурол етказиб берувчи бўлиб хизмат қилган. Эндиликда эса бошқа давлатлар, жумладан Туркия, Хитой ва АҚШ ҳам Марказий Осиё бозорига киришди.

    Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти маълумотларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ўтган йилги ҳарбий харажатлари 1,8 миллиард долларни ташкил этган. Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ялпи ички маҳсулотидаги ҳарбий харажатлар улуши ҳақидаги маълумотлар эса ҳисоботга киритилмаган.

    Ўтган йилда Қозоғистон ҳарбий бюджети мамлакатнинг тахминий 259,7 миллиард долларлик ЯИМнинг 0,5 фоизини ташкил қилган. Қирғизистон армияси 13,9 миллиард долларлик ялпи ички маҳсулотнинг 1,5 фоизини (208,5 миллион доллар), Тожикистон учун эса 12 миллиард долларлик ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизини (120 миллион доллар) ташкил этди.

    Қирғизистон харажатлари

    Қирғизистон мудофаа кучларини мувофиқлаштирувчи Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Қамчибек Ташиев 2023 йил июль ойида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида 2021 йилдан бери Қирғизистон армиясини модернизация қилиш учун 1,3 миллиард доллар сарфланганини айтди. Унинг айтишича, харажатларнинг катта қисми янги юқори технологияли қуролларга кетган.

    “Кўплаб давлатлар ҳали сотиб олмаган Bayraktar, Аксунгур, Акинжи жанговар дронларини, шунингдек, ҳаво мудофаа тизимидаги янги қуролларни, Ми-8, Ми-17, вертолётларни сотиб олдик”, таъкидлади раис ўринбосари.

    Қўшни Тожикистон билан чегарадаги кескин муносабатлар Қирғизистон ҳукуматини ҳарбий соҳага кўпроқ эътибор қаратишга ундади, Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг 2023 йилги ҳарбий доктринаси қирғиз-тожик чегарасидаги кескин таҳдидлар даражасини алоҳида эътиборли деб атаган.

    Кескин вазият 2021 йил апрель ва 2022 йил сентябрь ойларида мамлакатлар ўртасида қуролли тўқнашувларга олиб келди, бу эса тинч аҳолининг ўлимига ва минглаб одамларнинг эвакуация қилишига сабаб бўлган.

    “Агар қирғиз расмийлари янги қуроллар Тожикистонга қарши устунлик беради, деб умид қилган бўлсалар адашган. Чунки 2022 йилнинг май ойида Эрон Тожикистонда “Абабил-2” разведка ва жанговар дронини ишлаб чиқарувчи завод очди. Бундан сўнг, 2024 йилнинг апрель ойида Тожикистон ҳукумати Туркия билан номаълум сондаги Bayraktar дронларини етказиб бериш бўйича 1,5 миллион долларлик шартнома имзолади.

    Душанбелик сиёсатшунос Парвиз Мулложонов 2022 йил декабрь ойидаги интервьюсида “давом этаётган қуролланиш пойгасида” Тожикистон замонавий қуролларни сотиб олиш режаси мавжудлигини айтди.

    “Гап радио ва электрон уруш ускуналари, ҳужумга учраган дронларни зарарсизлантирадиган, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ҳақида бормоқда”, дейди сиёсатшунос.

    Минтақадаги бошқа давлатлар

    Қолган давлатлар ҳам ҳарбий харажатларни оширмоқда. Қозоғистоннинг мудофаа харажатлари ўтган йилга нисбатан 8,8 фоизга ошди. Ҳарбий бюджетини ошкор этмаган Ўзбекистон ўтган йили мудофаа бюджетига қўшимча 260 миллион доллар ажратгани хабар қилинган.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил январь ойида Ўзбекистон ҳарбий етакчилари билан учрашувда 2030 йилга бориб Ўзбекистонда юқори технологик қуролларга эга модернизация қилинган армия бўлишини айтганди. Туркманистонда президент Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат хавфсизлик кенгашининг шу ойдаги йиғилишида Мудофаа вазирлигига ҳарбий тайёргарликни ошириш бўйича кўрсатма берган.

    Минтақа расмийлари посцовет ҳудудидаги можароларни — Украина уруши, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги уруш, Марказий Осиёдаги чегара можаролари ва Афғонистондаги беқарор муҳитни ўз ҳарбий кучларини кучайтиришга сабаб сифатида кўрсатмоқда.

    Бироқ, Марказий Осиё масалаларида мутахассис ёзувчи Питер Леонард “Америка Овози” билан суҳбатда, “Бу қисман обрў масаласидир. Авторитар раҳбарлар ялтироқ ва қимматбаҳо қуролларни кўз-кўз қилишни яхши кўради. Буни Туркманистонда ҳам кўришимиз мумкин, у ерда расмийлар ҳар йили ўтказиладиган ҳарбий намойишларда Хитой, Европа ва бошқа мамлакатлардан олиб келинган янги қурол-яроғ ва транспорт воситаларини намойиш этади. Биз бу тенденцияни бутун Марказий Осиёда кўряпмиз”.

    Марказий Осиёда ҳарбийлашувнинг кучайиши геосиёсий контекстнинг ўзгариб бораётганини ҳам таъкидлайди. Россия ҳукмронлиги остидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тарихда Марказий Осиё хавфсизлиги масалаларида муҳим рол ўйнаган.

    Бироқ кейинги йилларда ташқи давлатлар, жумладан Туркия, Эрон, БАА, АҚШ, Хитой, Германия, Франция ва Беларусь Марказий Осиё республикаларининг ҳарбий ҳамкорларига айланди.

    Матбуот хабарларига кўра, 2010 ва 2024 йиллар оралиғида Туркия ва Эрон Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистонга ҳужумчи дронларни етказиб берди; АҚШ Ўзбекистон, Тожикистонга техник ёрдам ва ҳарбий машиналар тақдим этди; Хитой Ўзбекистонга ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини сотди; Франция ва Германия Қозоғистон, Ўзбекистонга ҳарбий вертолётлар сотди; Беларусь эса Қирғизистонга ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини етказиб берди, дейилади хабарда.

    Ҳарбий қуролланишнинг келажакка таъсири тўғрисидаги турли қарашлар

    Немис таҳлилчи ва собиқ иттифоқ тадқиқотчи мутахассиси Свеня Петерсен “Америка Овози” билан суҳбатда Қирғизистон-Тожикистон қуролланиш пойгаси алоҳида хавотир уйғотаётганини айтганди.

    “Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари чегарада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида гапирган бўлсалар-да, икки давлат ҳам кураш арафасида”, деди у.

    Бошқа экспертлар гуруҳи эса Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги қуролланиш пойгаси можарога олиб келишига шубҳа билдирмоқда.

    “Ажабланарлиси шундаки, бу мамлакатларда ҳарбий кучларнинг кучайиши, аслида, душманликни кучайтирмади, аксинча, чегара демаркацияси масаласида самимий ва амалий мулоқотлар олиб борилмоқда. Хавфли нуқтада турган бу мамлакатлар ўттиз йиллик (чегаравий) можароларга чек қўядиган тарихий чегара шартномасини имзолаш арафасида”, дейди Петер Леонард.

    Тошкентдаги “Мано” сиёсий тадқиқот институти директори Бахтиёр Эргашев 2023 йил январида ОАВга берган интервьюсида минтақада кенг кўламли ҳарбий можаролар юз беришига шубҳа қилишини айтганди.

    “Шубҳасиз, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги можаро каби хавфли зоналар мавжуд. Лекин ишончим комилки, бу можаро кескинлашув тенденциясидан қатъи назар, ҳал бўлади”. — деган у.

    Минтақа аҳолиси ҳам ҳарбий қуролланиш сабаблари ҳақида турлича фикрда. Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Боткен вилоятида бўлган қирғизистонлик фотомухбир Данил Усмонов 2021 йил апрели ва 2022 йил сентябридаги қирғиз чегарасидаги можаролар ҳақида “Америка Овози”га берган репортажида, Қирғизистон билан чегарадош шаҳарлар аҳолиси билан суҳбатда “Бишкек расмийлари ўз минтақасининг иқтисодий муаммоларни кўпроқ пул сарфлаш билан ҳал қилади”, деб жавоб беришганини таъкидлаган.

    “Аммо, улар ҳарбий харажатларни кўпайтириш ва Боткенни ҳарбий жабҳадан қуроллантиришни Тожикистон билан чегарадаги можароларни олдини олиш учун зарур чора сифатида қабул қилишади”.

    Қирғизистон расмийлари ҳарбий харажатларни ошганлигига сабаб қилиб, эҳтимолий можароларни бартараф этиш имкониятларини кучайтиришни кўрсатди. 2024 йил январь ойида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти аҳолиси билан учрашуви чоғида Ташиев қурол-яроғ ва тегишли харидлар Марказий Осиёдаги кучлар мувозанатни ўзгартирганини таъкидлади.

    “Биз энди (ҳарбий) қудратга эга бўлмаган кучсиз давлат сифатида кўрилмаймиз... Бугун бизни даҳшатли рақиб, кучли давлат ва ишончли ҳамкор сифатида кўришмоқда”, деб таъкидлади у.

    Леонарднинг айтишича, ҳарбийлаштириш Марказий Осиё республикаларининг сиёсий барқарорлигини мустаҳкамлаши даргумон.

    “Агар Марказий Осиё ҳукуматлари сиёсий ислоҳотларида вазиятни юмшатиш воситаси бўлиб хизмат қилувчи институтларни ишга тушириш каби ечимларни эмас, оддий қуролли кучларни барқарорликни мустаҳкамлашнинг калити деб билса, кутилмаган муаммоларга дуч келади”, деди у.

    “Масалан, Қозоғистон ўз армиясига катта маблағ сарфлайди. Лекин бу бутун мамлакатни ларзага келтирган 2022 йил январидаги умуммиллий норозилик намойишлари каби воқеаларнинг олдини оладими?”

    30.07.2024, 16:15   Изоҳ (0)   7683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонга ҳужум бўлган тақдирда, мамлакат армияси қанча вақт қаршилик кўрсата олади? 

    05.05.2023, 17:39

    Қирғизистон Туркиядан сотиб олган дронларини синовдан ўтказди (видео)

    29.10.2023, 21:56

    Марказий Осиё давлатлари илк ҳарбий машғулотларни Россия ва Хитойсиз ўтказмоқда — AFP 

    09.07.2024, 17:19

    Домино эффекти: 2024 йилги АҚШ сайловлари Марказий Осиё билан муносабатларга қандай таъсир қилади?

    29.07.2024, 17:06

    Қозоғистонда Афғонистоннинг газланган анорли ичимлиги текширувдан ўтказилди  

    29.07.2024, 09:24

    МДҲ давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак ушланди

    28.07.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.