Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси пора билан қўлга тушгани айтилмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, 24 июль куни Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси 3 минг доллар олаётганда ушланган.
У ўтган йилларда ибратли судья танловларида ғолиб бўлган нуфузли шахслардан бири бўлган.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмади.
Маълумот учун, “ибратли судья” мукофоти 2020 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу мукофот билан одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритган судьялар йил якуни бўйича тақдирланади.
Изоҳ (0)