• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда меҳнат миграцияси: янги қоидалар нималардан иборат?

    1 июлдан бошлаб Россияда чет элликларга ҳужжатларни расмийлаштириш учун бир қатор божлар нархи ошди. Меҳнат низоларини ҳал қилишда ёрдам маркази (СТС) бу ва бошқа янгиликлар бўйича материал эълон қилди.

    Россия Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги 2025 йил учун мамлакатнинг 11 та субъектида чет эллик ишчиларнинг улушини камайтириш тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақдаги ҳужжат 2024 йил 21 июнь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг расмий порталида эълон қилинди. Таъкидланишича, қарор минтақаларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.

    Унга кўра, Красноярск ўлкасида меҳнат муҳожирларининг сабзавот етиштириш соҳасидаги иштироки тўлиқ чекланади. Йўловчилар ва юк ташиш каби соҳаларда чет эл меҳнат кучининг улуши ишчиларнинг умумий сонининг 20 фоизигача камаяди. Спорт соҳасидаги компаниялар чет элликларнинг атиги 15 фоизини ишга олишлари мумкин. 

    Доғистонда чет эллик ишчиларни қурилишда 30 фоизгача (бошқа субъектларда — 80 фоиз даражасида), Краснодар ўлкасида — қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ва қайта ишлаш саноатида — 50 фоизгача, транспорт, меҳмонхона ва ресторан бизнесида — 15 фоизгача чеклаш жорий этилган, Калуга вилоятида чет эллик ишчиларнинг иши болалар овқатлари ишлаб чиқаришда, Оренбургда алкоголли ичимликлар чакана савдосида ва енгил такси фаолиятида бутунлай чекланган.

    Хорижий ишчи кучидан фойдаланиш чекловлари Челябинск, Магадан, Рязань, Самара, Амур вилоятлари ва Удмуртия Республикасига ҳам таъсир қилади.

    Фото: Varlamov.ru

    Чет эллик ишчилар учун илова

    Россия Федерацияси Рақамлаштириш вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Олег Качанов муҳожирлар учун мобил илова ва у билан боғлиқ ижтимоий хизматларни ривожлантириш ҳақида гапириб ўтди.

    “Биз фойдаланиш қулайлигини таъминлашимиз керак. Фақат қоғоз билан уч соат навбатда туриш учун эмас, балки чет эл фуқаролари учун маълум хизматлар тўплами бўйича қулайликлар яратишимиз керак”, деди у.

    Иловада электрон миграция картасидан фойдаланиш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш, меҳнат шартномаларини тузиш, уяли алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартномалар тузиш ва ҳоказо ишларни қилиш мумкин бўлади.

    Хизматларнинг нархи

    Россияда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб бир қатор хизматлар учун давлат божлари ошди: яшаш учун рухсатнома (ВНЖ), вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП), яшаш жойида рўйхатдан ўтиш (прописка), шунингдек, чет эллик ишчиларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш, ишлаш учун рухсатнома бериш, Россия федерацияси фуқаролигига қабул қилиш, чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия федерациясига кириш учун таклифномалар ва ҳоказо. 

    Рақамлар бўйича фарқни “Российская газета” ҳисоблаб чиқди. 14 ёшгача бўлган болага паспорт олиш учун 1 июлдан бошлаб бож 3000 рублни ташкил этади, бу илгари белгиланган нархдан 500 рубль кўпроқ. Катталарга янги авлод паспортини олиш учун тўлов 1 минг рублга ошиб, 6000 рублни ташкил қилди. 

    Яшаш учун рухсатнома ҳам минг рублга кўтарилиб, 6000 рубль бўлди. Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш учун 420 рубль тўлаш керак, нарх 70 рублга ошди.

    Энг муҳими, чет эллик ишчиларни жалб қилиш ва уларни ишидан фойдаланиш учун рухсатнома нархи ошди — 12000 рубль, бу аввалгидан 2000 рубль кўпроқ. Чет эллик ходимларнинг ўзлари эса ишлаш учун рухсатнома олишга 3500 рубль ўрнига 4200 рубль тўлайдилар.

    Худди шундай тартибда Россия фуқаролигини олиш божи ҳам кўпаяди.

    Рус тили бўйича тест топшириш жараёни назорати кучайтирилади

    “Рособрнадзор” мигрантлар учун рус тилидаги имтиҳонлар устидан назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда: нутқ ва ёзма топшириқларни бажариш, минимал ўтиш балини ошириш, барча имтиҳонларни видеога ёзиб олиш мажбурийдир. Бу ҳақда агентлик раҳбари Анзор Музаев Петербург халқаро юридик форумида маълум қилди.

    “Тил тўсиғи Россияга ишлаш учун келган бошқа мамлакатлар фуқаролари учун муаммо туғдиради, масалан, меҳнат низоларида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари керак бўлган ҳолларда муаммо ҳисобланади. Бизнинг марказимиз Қирғизистон, Ўзбекистон, тожикистонлик мигрантларга меҳнат низоларини ўз она тилида ҳам, рус тилида ҳам ҳал қилишда бепул юридик ёрдам кўрсатмоқда”, деди СТС раҳбари Константин Смуригин.

    Шунингдек, у консултацияни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали, телефон орқали, сайтдаги ариза шакли орқали олиш мумкинлигини айтиб ўтди.

    25.07.2024, 17:53   Изоҳ (0)   26302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда ўзбекистонлик мигрант ИИВ идорасини портлатиш билан таҳдид қилди

    05.06.2024, 15:56

    Россияда мигрантларни чиқариб юбориш режими жорий этилиши мумкин

    12.06.2024, 13:12

    Москвада Тожикистон фуқароси черковдаги шамларни ўчирди (видео)

    19.06.2024, 13:05

    ОАВ: Марказий Осиё банклари Россиядан тўловларни рад эта бошлади 

    25.07.2024, 17:15

    Safety Perception Index Ўзбекистонни хорижий сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат деб эълон қилди

    25.07.2024, 16:01

    ОТБ Марказий Осиё учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади

    25.07.2024, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.