Москвада 20 ёшли Тожикистон фуқароси черковдаги шамни ўчириб, унга огоҳлантириш берган шахсга ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.
![](/static/2024/06/19/photo_2024-06-19_12-12-55-rNoAUBS8.jpg)
Тергов қўмитасига кўра, 18 июнь куни муҳожир “православларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш мақсадида” черковдаги шамларни ўчирган. Шундан сўнг, Тожикистон фуқароси “черковдаги ўткинчига нисбатан зўравонлик қилган”.
Ҳозирда мигрант қўлга олинган, у билан зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тожикистон фуқароси Россия Жиноят кодексининг 148-моддаси 4-қисмининг “б” бандида назарда тутилган (виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқини бузиш) жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)