• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Абитуриент

    “Тест синовлари юзасидан агентликни ҳали ҳеч ким судга бермади” — ЎзБМБ агентлиги вакили тест синовларидаги можаро юзасидан муносабат билдирди

    Шу кунларда ҳуқуқшунослик касбини эгаллаш ниятида ҳужжат топширган ёшларнинг кўпчилигини бир савол қийнамоқда: тест топшириқлари қандай мезонлар асосида тузилган? Абитуриентларнинг эътироз билдиришича, рўйхатда шундай саволлар борки, уларнинг жавобини наинки кечаги битирувчи, балки кўп йиллик тажрибага эга юристлар ҳам билмайди. Тест синовларини топширган, эҳтимол, топшира олмаган абитуриентларнинг сўзларига кўра, улар имтиҳонга тўртта дарслик ва конституция — жами бешта манба асосида тайёрланган, имтиҳонда эса жиноий, маъмурий ва бошқа кодекслардан саволлар тушмоқда, ахир шу адолатданми?


    Бўлғуси ҳуқуқшуносларнинг эътирозларига жавоб бера оладиган ва жавоб бериши лозим бўлган ташкилот бор, бу — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги. Биз билан суҳбатда бўлган мазкур ташкилот вакили тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи Жамшидбек Одиловга дастлабки савол: тест саволлари дарсликлар асосида тузилганми?

    — Дарслик — савол шакллантириладиган манба эмас. Ўзбекистон Республикаси президентининг 48-84-сонли қарорига кўра, тест топшириқлари дарсликлар асосида эмас, давлат таълим стандартлари (ДТС) ва ўқув дастури асосида тузилиши белгиланган. Лекин ижтимоий тармоқларда фикр билдираётган абитуриентлар ва бошқа шахслар тест саволлари дарслик асосида тузилиши керак, деган фикрни билдиришмоқда. Ваҳоланки, ундай эмас. Агентлик расмий веб-сайтида ҳар бир фан бўйича тест вариант тафсилоти эълон қилинган. Фан мутахассислари мазкур тест вариант тафсилоти асосида ўқув дастури ва ДТСга таянган ҳолда тест топшириқларини шакллантиради. Ҳуқуқшунослик фанида ҳам худди шундай. Ҳуқуқшунослик фанидан тест вариант тафсилоти 2023 йилда тасдиқланган. 2023/24-ўқув йилида ҳам спецификация асосида тест топшириқлари шакллантирилган ва абитуриентларга диагностик тест топшириқлари шаклида тайёргарлик кўриш учун берилган. Интернет тармоқларида олдин бу мазмунда саволлар бўлмаган, деяётганлар ҳам мавжуд. Саволлар бу йил учунгина янгилик эмас. Аввалги йилларда ҳам мана шу спецификациядан фойдаланилган, дейди бўлим бошлиғи.

    Демак, маълум бўлдики, тест саволлари дарсликлар асосида эмас, ўқув дастурлари асосида шакллантирилади. Абитуриентларни ва мавзу юзасидан фикр билдираётган блогерлар-у фаолларни қийнаётган кейинги масала, аниқроғи, эътироз — тестга турли кодекслардан саволлар киритилгани. Ахир кодексларни ёдлаш терговчи-ю прокурорлардан ҳам талаб этилмайди-ку. Устига устак, дарсликлардаги QR-кодли ҳаволалар ҳар доим ҳам ишлайвермайди.

    — Агентлик томонидан абитуриентлар қонунчиликдаги барча ҳужжатларни ўқиши кераклиги сўралмаган. ДТС, ўқув дастури ва дарсликларда кодексларнинг айрим боб ва қисмлари ўргатилган. Демак, кодексларнинг тегишли қисмларигина ўзлаштирилиши керак, тўлиқ барчаси эмас. Дарсликлардаги QR-кодли ҳаволаларнинг ишламаслиги бўйича тегишли ташкилотга мурожаат қилиш мумкин. Барча ҳужжатларнинг энг охирги ҳолати “лех.уз” сайтида мавжуд, кириб, танишиб чиқиш мумкин. Аммо тўлиқ ёдлаш керак, деган талаб йўқ, дейди Жамшидбек Одилов.

    Асосий эътироз, юқорида айтилганидек, ҳуқуқшунослик фанидан тузилган тест саволлари билан боғлиқ. Мутахассислар саволларни тузишда қандай мезонлардан келиб чиққан, мактаб битирувчиларининг билим савияси, тайёргарлик даражаси эътиборга олинганми? Айнан ана шу саволларга жавоб бериши мумкин бўлган мутахассислар, таъбир жоиз бўлса, “хизмат доирасида эмас”.

    — Муносабат билдиришдаги асосий камчилигимиз — мутахассислар ёпиқ иш режимида фаолият юритаётгани. Улар бир ойдан ортиқ вақт давомида махсус назоратда ишлайди. Шу сабабли ҳозир айнан ҳуқуқшунослик фанидан тест топшириқларини тузишда иштирок этган фан мутахассислари ва масъуллар фикрини жамоатчилик эътиборига ҳавола этолмаймиз. Ҳақиқий мутахассислар тушунтириш беролмаётгани сабабли бизда тегишли камчиликлар бўляпти. Тест тузувчи мутахассисларнинг ёпиқ режимдаги фаолияти тугагач, жамоатчилик билан ўзаро очиқ мулоқот ташкил қилишга агентлик тайёр, дейди мутахассис.

    Жамшидбек Одиловнинг сўзларига кўра, мутахассислар, хусусан, ҳуқуқшунослик бўйича экспертлар айни пайтда ёпиқ режимда ишлаяпти, уларнинг нафақат оммавий ахборот воситалари, балки оила аъзолари билан ҳам мулоқот қилиш имконияти чекланган. Бундай шароитда тест саволларидан ёки тест натижаларидан норози бўлган абитуриент қандай йўл тутиши ва кимга мурожаат этиши лозим?

    — Ҳар йили тест синовларидан сўнг 10 кун давомида онлайн аппеляция бериш мумкин. Илгари абитуриент шахсан Тошкент шаҳрига келиб ариза берарди, ҳозир 24/7 шикоят юбора олади ва дарҳол хабарнома олади. Унга кўра, ариза қачон ва қаерда кўриб чиқилиши ҳақида маълумот берилади. Абитуриент келганда, тест саволлари китобининг ҳақиқийси ва жавоблар варақасининг нусхаси берилади. Сабаби, ҳақиқий титулга ўзгартириш киритиб қўйилмаслиги керак. Абитуриент тўғри ва нотўғри жавобларини кўриб олгач, ўзини тайёр деб ҳисоблаганда муҳокама бошланади. Кўплаб абитуриентлар ўша ернинг ўзида хатосини тан олади. Агар абитуриент тўғри жавобни белгилаган бўлса-ю, лекин текширилганда нотўғри деб топилган бўлса, унинг фойдасига ҳал қилинади. ДТС дан четга чиқилган бўлса ҳам, абитуриент фойдасига ҳал қилинади. Бали етса, талабаликка тавсия қилинади. Аппеляция жараёнидан ҳам кўнгли тўлмаса, судга мурожаат қилиш мумкин, бу ҳам абитуриентнинг ҳуқуқи. Аввал ҳам бундай ҳолатлар бўлган, суд ҳукм чиқарган, дейди Жамшидбек Одилов.

    Шу ўринда ижтимоий тармоқларда тарқалган мана бу видеога эътиборингизни қаратсак:

    Ижтимоий тармоқларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берамиз, деган инсонлар ҳам бўлди. Ҳақиқатан ҳам суддан чақирув бўлдими?

    — Тест синовлари юзасидан ҳали ҳеч ким судга бермади, балки ҳали бизга суд чақирув қоғози етиб келмагандир. Агар суд бўлса, албатта, мустақил мутахассислар иштирок этади. 5-6 йил ичида шахсан ўзим ўнга яқин судда қатнашганман ва ҳеч бирида ЎзБМБ ютқазган ҳолат бўлмаган, дейди мутахассис.

    Демак, 14 июль куни бошланган тест имтиҳонлари 25 июлга қадар давом этади. Суҳбатдан олинадиган асосий хулосалар эса қуйидагича:

    • Билим ва малакаларни баҳолаш маркази тест саволларини шакллантиришда хатоликка ёки адолатсизликка йўл қўйилган деб ҳисобламайди.
    • Саволлар дарсликлар асосида эмас, ўқув дастурлари асосида тузилади.
    • Ҳуқуқшунослик фани бўйича саволлар қай тарзда шакллантирилганини тушунтириб бера оладиган мутахассислар айни пайтда ёпиқ режимда ишламоқда, улар билан боғланишнинг имкони йўқ.
    • Тест саволларидан норози бўлган абитуриентлар аппеляция бериши ёки судга мурожаат этиши мумкин. Бироқ суҳбатдошимиз айтганидек, Билим ва малакаларни баҳолаш маркази шу пайтгача бирорта судда ютқазмаган.

    19.07.2024, 17:30   Изоҳ (0)   17778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ОТМларга кириш тест синовлари 14-28 июль кунлари ўтказилади

    13.06.2024, 00:05

    Ўзбекистонда тест синовларида иштирок этишга рухсат берилган абитуриентлар сони маълум қилинди

    05.07.2024, 14:53

    Ўзбекистонда ОТМларга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади 

    10.07.2024, 18:08

    “Ўқув дастурларидан четга чиқилмаган”. Билимни баҳолаш агентлиги тестда кодекс ва қонунлардан савол тушаётганига муносабат билдирди

    16.07.2024, 09:30

    Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш жараёни бошланди

    27.07.2024, 12:17

    Ўзбекистонда абитуриентларнинг 46,9 фоизи ўтиш баллини тўплай олмади

    28.07.2024, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.