Жамол Носиров Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро шаҳрига 2021 йилдан бошлаб 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойида соғлиғи ёмонлашгани сабаб ўз аризаси билан лавозимидан озод қилинганди. Унинг ўрнига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Қурбон Турсунов Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Жамол Носиров 1985 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетини ва 2008 йилда ушбу университетнинг магистратурасини тамомлаган.
У Бухоро шаҳрига ҳокимлик қилишидан аввал маданият вазирининг биринчи ўринбосари ва Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2015—2017 йилларда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати бўлган.
Изоҳ (0)