Маъруфхон Хўжаев “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Тайинловга қадар у 2023 йилнинг августидан буён Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввал транспорт прокурори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
“Ҳудудгазтаминот”га 2019 йилнинг июлидан Баҳодир Эшмуратов раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг қандай лавозимни эгаллагани ҳозирча расман эълон қилинмади.
Изоҳ (0)