Шимолий Атлантика альянсининг Украина бўйича сиёсати барбод бўлгани аниқ, Киев ва унинг иттифоқчилари буни яшириш учун ҳеч нарса қила олмайди. Бу ҳақда Пентагон собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор хабар берди.
НАТОнинг Украинадаги мағлубиятини жамоатчиликдан яширишига эришиб бўлмаслигини ҳамма аллақачон тушуниб етди, — дейди у.
Макгрегорга кўра, НАТО иттифоқчилари довдираб қолган ва нима қилишни билмаяпти. Унинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари Украинанинг парчаланишини ноябрь ойидаги сайловларгача кечиктириш учун қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда.
Улар буни уддалайди деб ўйламайман, — дея хулоса қилган америкалик эксперт.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари Россия-Украина уруши бошланганидан сўнг, Россияга чек қўйишни ўйлаганини, аммо улар “рус халқининг бирлиги, Россия молиявий-иқтисодий тизимининг барқарорлиги ва кучайиб бораётган ҳарбий салоҳияти олдида кучсизликка дуч келишини” таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)